Машҳур онлайн дўкон муслималар учун либослар тақдим қила бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британиянинг “Asos” номли интернет-дўконида муслима аёллар учун либослар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Mirror” нашрига таяниб, “Islam.ru” хабар бермоқда.

Интернет-дўкон турли диний либосларга ихтисослашган “Verona Collection” тўпламидан товарларни сотувга қўйди. Хусусан, “Asos”да энди ёпиқ устки кийимлар, шимлар, макси-юбка ва макси-кўйлаклар, енги узун кўйлаклар, ҳижоблар ва абаялар тақдим қилинмоқда. “Бизнинг “Asos” билан ҳамкорлигимиз “Verona” ва барча камтарона мода саноати учун улкан қадамдир. Биз бу либослар тўпламини “Asos” билан бирга алоҳида эътибор билан тайёрладик ва олдимизда биз учун очилган имкониятлардан мамнунмиз”, дея изоҳ берди бренд раҳбари Ҳассон Мавжий. “Asos” ва “Verona”нинг либослар тўплами учун моделликка психология ва косметик воситалар тўғрисида блог юритадиган Аша Моҳамуд танланди.

Мавзуга оид мақолалар
Менга мактуб ёзган ҳамда ўз исмини сир тутган фазилатли, саййида аёлга бағишланади. Исмини сир сақлаб жуда яхши қилибди, бунга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Хатини ўқиб давоми...

00:17 / 01.02.2019 4779
Кийимингиз озодалигига эътибор берганингиздек, рўзангизнинг поклигига ҳам эътибор беринг Беҳуда нарсалар, ҳаёсиз сўзлар ва ёмон ахлоқлардан йироқ бўлинг. давоми...

21:20 / 24.12.2016 2895
Ассаламу алайкум Азизлар Ийдул Фитр муборак Келгуси Рамазони шарифларга Аллоҳ таоло омонликда етказсин. httpswww.youtube.comwatchv77w0YHEKl2k

13:11 / 04.06.2019 2332
Биринчи ҳижобли соқчи Бундан аввал аёлларга хос бўлмаган касблар ҳақида ёзган эдик. Аммо сўнгги пайтларда муслималар орасида ноанъанавий касб танлаш урфга давоми...

02:43 / 31.03.2017 4228