Лондонда мусулмон жуфтлик тўй куни уйи йўқ мискинларга таом улашди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган бу кунда олий инсонийлик қадриятларини намоён қилишди.

Тўй режаларининг бир қисми сифатида бу жуфтлик уйсиз мискинларга ҳам қувонч бағишлашга аҳд қилди. Дўстлари, оила аъзолари ва меҳмонлар учун тайёрланган таомдан маҳаллий муҳтож аҳолига ҳам улуш ажратишди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу тўйдан ортиб қолиб, тарқатиб юборилган таом эмасди, балки азиз меҳмонлар учун тайёрлангани каби таомлар махсус қутиларга жойланиб, ҳақдорларга етказилди.

«Бизнинг иймонимиз ўзимиздаги неъматни муҳтож инсонлар билан бўлишишни тақозо қилади. Бундай имконга эга бўлиш биз учун Аллоҳнинг раҳматидир. Албатта, биз бундан кўпроғини ҳам қилишни истаган бўлардик», дейишди Анна ва Закарийё.

Биз бугун бошқа кўплаб нарсалар қатори таомнинг исрофи ҳам кўпайган, эртакнамо тўй тантанаси учун инсонлар улкан молиявий сарфларга тайёр бўлган, шон-шуҳрат («хўжакўрсин»)га интилиш авжига чиққан истеъмолчи дунёда яшаяпмиз. Анна ва Закарийёнинг тўйлари ҳақиқатдан ҳам ўзига хос истисно бўлди, десак, янглишмаймиз. Бу воқеа бошқа кўплаб инсонларни ҳушёрликка чақириб, камтарлик ва шукр келтирувчи бўлишларида ибрат бўлади, деб умид қиламиз.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 0,5 л сут, 125 г маргарин, 2 та тухум, 1 пиёла шакар, 1 ош қошиқ хамиртуруш дрожа, керагича давоми...

06:40 / 29.11.2016 10386
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа давоми...

10:43 / 09.03.2017 3264
 Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади. Аммо бир шарт билан кун давомида пулнинг ҳаммасини давоми...

15:37 / 28.02.2017 4922
Биз бугун очиқойдин кўраётганларни ғарбликлар бир қанча йиллар аввал идрок этдилар ва мусулмонларнинг давоми...

13:17 / 21.01.2017 3197