Қалъаларнинг эшиги меҳр билан, иймон билан очилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизим, фарзандларингни бири Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг ролини ўйнасин, Aбу Жаҳлларнинг қуллик тузумида хорланган мазлумларни озодликка чиқариш учун бор-будини сарфласин! Бирор қиз эса Сумайя бўлсин! Барча жоҳилона урф-одатларга қарши турсин ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” (“Aллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!”) десин. Сумайянинг қони тупроққа қоришганда ҳам юракларнинг, ҳам қалъаларнинг эшиги очилди. Чунки қалъаларнинг эшиги қурол кучи билан эмас, меҳр билан, иймон билан очилади.

Бири Мусъаб, бири Саъд бўлсин!

Қизим, яна бир бола Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу бўлсин, ҳар куни онасига минг маротаба “Иймон келтиринг!” десин. Онаси куфрида давом этса, у Исломда маҳкам туриб олсин, икки марта Ҳабашистонга, бир марта Мадинага ҳижрат қилсин. Турли баҳоналар келтиришни иймонга хиёнат деб билсин. “Мадина”да ҳидоятига васила бўлган жамоат билан Вадо тоғида туриб, Исломнинг келишини интиқиб кутсин. Бошқаси эса Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу бўлсин. Шомдан, Ироқдан, Эрондан фатҳ хабарларини келтирсин!

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Бола Aллоҳrdquo дейишни ҳам, овқатланаётганда қошиқни ўнг қўли билан ушлаб, оғзига солишни ҳам онасидан давоми...

03:00 / 06.11.2021 2739
Aёлдаги гўзаллик Қандай аёл гўзалроқТўрт томонимиздан қуршаб олган турли масалаларда кунига минглаб давоми...

05:18 / 01.03.2021 3508
Эй умматнинг қизиСен ҳақингда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар .Икки қизни тарбиялаган киши давоми...

02:00 / 19.03.2020 5281
МУҚАДДИМААгар инсон ҳаётнинг моҳиятини англаганида унда бахтни рўёбга чиқарадиган кўплаб сабабларни давоми...

22:58 / 25.06.2021 5337